Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мантиқсиз ва советлардан қолган 700дан зиёд жой номлари бор
9.03.2020 19:13,  
1316

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тил масаласига, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқейи ва нуфузини тубдан оширишга президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи жиддий эътибор қаратаётгани қайд этилган.

МАВЗУГА ДОИР: Бош вазир маҳаллаларга ва чақалоқларга маънавиятга зид номлар қўйилаётганига эътироз билдирди

Ҳукумат раҳбарининг маълум қилишича, яқинда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан ҳудудлардаги жой номларининг ҳолати ва бунга масъул бўлган ҳудудий комиссиялар фаолияти ўрганиб чиқилди.

МАВЗУГА ДОИР: Блогер Саида Мирзиёевани ўзбек тилида интервю беришга чақирди

Ўрганиш натижаларига кўра, шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла ва кўчаларга ном бериш, қайта номлаш масалалари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланган.

Оқибатда, республика бўйича 300дан зиёд қишлоқ ва маҳаллаларнинг, 400га яқин кўчанинг эски, совет давридан қолган ёки бирор мантиқсиз, тушунарсиз номлари ҳалигача сақланиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан