Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус эффекти: Ўзбекистонда экспорт 10 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 23 фоизга камайди 
13.04.2020 15:13,  
183

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта бозоридаги жорий ҳолат юзасидан ахборот берди:

"Маълум қилинишича, жорий йил апрел ойида ички валюта бозорида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлигининг ошиши кузатилди.

Хусусан, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ой бошига нисбатан 1,8 фоизга ошиб, 9 762 сўмни ташкил этди (йил бошига нисбатан 2,7 фоизга).

Маълумки, сўмнинг биржа курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисоб варағи ўзгариши асосида шаклланади.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича ҳамкор давлатларда ва республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида савдо ҳамда инвестициялар билан боғлиқ операцияларнинг секинлашиши, ўз навбатида, импорт-экспорт ҳажмларининг қисқаришига ва мос равишда ички валюта бозорида фаолликнинг пасайишига олиб келди.

Жорий йилнинг март ойида экспорт тушумлари ҳажми олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайди.

Карантин чоралари ва иқтисодий фаолликнинг секинлашиши, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда миллий валюталар курсининг девальвацияси туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Жорий йил март ойида мамлакатимизга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 296 млн. долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган бўлса, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарди".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан