Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда математиклар учун стипендия жорий этилди
22.05.2020 12:03,  
281

Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади.

2020-2021 ўқув йили учун Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси:

  • - 5 нафар бакалавриат талабаси учун (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан);
  • - 5 нафар магистрант учун (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан);
  • - 5 нафар таянч докторант (2021 йил учун 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарори асосида Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таъсис этилди.

Стипендия низоми ва у ҳақидаги батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан