Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда миллий блокчейн платформаси дастури яратилди
17.02.2020 17:49,  
646

Ўзбекистонда UNB миллий блокчейн платформаси яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Дастур асосий даражадаги Ethereum блокчейнининг эркин оммалашган Geth мижозига қўшимча ҳисобланади.

Дастур архитектураси микросервислар деб номланган заиф боғланган модуллар принципига асосланади, уларнинг ҳар бири ўз мантиқий ва сервислараро алоқалар учун интерфейсларга эга. Хизматлар блокчейн билан ўзи ишлаб чиққан махсус смарт шартномалар орқали ўзаро алоқа қилади.

Дастур блокчейнга транзаксияларни ёзиш тезлигини 1000 мартага ошириш, блокчейн тармоқларини бошқариш учун қулай интерфейсни таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Дастур янги модулларни, смарт шартномаларни ва ёрдамчи мантиқларни қўшиш орқали кенгаймоқда ва шу билан блокчейн дастурларининг экотизимини шакллантирмоқда.

Платформанинг асосий микросервислари қуйидагилардан иборат:

  • авторизация қилиш;
  • P2P-VPN яширин туннел тармоғи;
  • тизим конфигурациясини бошқариш;
  • ҳисоб-китоб ҳолати мониторинг;
  • бошқарув ва фойдаланувчиларни бошқариш;
  • ташқи IM интеграция интерфейси;
  • Интернет/интранет шлюзи.

Дастур муаллифи «Blockchain Industrial Alliance» масъулияти чекланган жамиятига “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06738 рақамли гувоҳнома берилди.

Маълумот ўрнида. Блокчейн технологияси фойдаланувчиларга воситачисиз бир-бирига активларини ишончли тарзда узатиш имконини яратади. Блокчейнда пул кўчирмалари ҳақидаги ёзувлар хотирада сақланади. Криптовалюталарда айнан блокчейндан ким, кимга ва қанча виртуал пул ўтказганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд қилиш учун фойдаланилади.

Шунингдек, блокчейнда бошқа активларни ҳам сақлаш имконияти мавжуд. Умуман олганда, нимани қоғозда ёзишнинг имкони бўлса, худди шу функцияни блокчейнда ҳам амалга ошириш мумкин бўлади, фақат биргина фарқ – блокчейнда ёзувларни алмаштириш ва сохталаштиришнинг имкони йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан