Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 25 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 25 миллионга яқинлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилишича, аҳоли бўйича кўрсаткич 23,3 млн абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоизга ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.
 
Мобил алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 4,8 млн. абонент;
  • Фарғона вилояти – 2,8 млн. абонент;
  • Самарқанд вилояти – 2,3 млн. абонент;
  • Андижон вилояти – 2,1 млн. абонент.