Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27 миллион нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27 миллион нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра 26,9 миллионтани ташкил этди. Давлат статистика қўмитасининг қайд этишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2,6 миллионтага кўп.

Шунингдек аҳолида 24 миллион 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 миллион 424,1 мингтага ошган. Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:

2019 йил 1 апрель

жами: 21 960,2 минг
аҳолида: 21 331,2 минг
2020 йил 1 апрель

жами: 24 316,7 минг
аҳолида: 23 371,3 минг
2021 йил 1 апрель

жами: 26 953,5 минг
аҳолида: 24 795,4 минг