Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси туширилиши мумкин
6.07.2022 16:18,  
41

Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари унун акциз солиғи ставкаси туширирилиши мумкин Бу ҳақда Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилишида сўз борди дея ёзмоқда «Kommers.uz» манбаси.

Маълум қилинишича, йиғилишда дастлаб «Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси солиқ ва божхона қонунчилигида белгиланган тегишли имтиёз ва мажбуриятларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Хусусан, қонун лойиҳасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда фарзандларини тарбияланиши ва таҳсил олиши учун ота-оналар томонидан тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод қилинади.

Шунингдек, талабалар томонидан Олий таълим муассасалари ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматлар ташкил этилган тақдирда, уларни ушбу фаолият учун даромад солиғидан, қишлоқ жойларда мобил алоқа компанияларининг антенна-мачта иншоотлари ва улар эгаллаган ерлар мулк ва ер солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳада мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасини 15 фоиздан 10 фоизга тушириш, 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона объектлари ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича тадбиркорлик субъектлари учун мулк ва ер солиғи ставкаларини 90 фоизга камайтириш таклиф қилинмоқда. 

Фракция аъзолари муҳокамлардан сўнг қонун лойиҳасини маъқуллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан