Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига бериш талаби бекор қилинади
11.11.2022 13:23,  
112

"Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

- юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;

- юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;

- 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;

- 2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:

- Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;

- Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;

- Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;

- Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;

- Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;

- Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;

- Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;

- Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;

- Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.

2023 йил 1 майдан юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.

2024 йил 1 январгача «Архив» ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиб тадбиркорларнинг ҳужжатларини электрон қабул қилиш, сақлаш ҳамда сўровга кўра тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан