Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари жорий қилинади
25.02.2020 21:10,  
198

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартдарини (МҲХС) жорий этиш жараёнини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган Молия вазирлиги хабар беради.

Қарорга биноан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ва мазкур соҳада кадрларни тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич жорий этишнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” ўн саккизта чора-тадбирларни қамраб олган, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан эълон қилинадиган молиявий ҳисоботларни сифатини халқаро принципларга мувофиқлиги назоратини ўтказишга, шунингдек қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:

  1. МҲХСни жорий этиш жараёнини тизимлаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш.
  2. Кадрларни тайёрлаш ва олий таълимнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишлари сифатини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар.
  3. МҲХС бўйича бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Мавзуга доир: Bocconi ва Гарвард битирувчиси — Молия вазирлигининг янги биринчи ўринбосари ҳақида нималар маълум?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан