Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда муаммоли кредитларнинг ҳажми камайиб, 5,3 трлн сўмни ташкил этди
21.12.2022 12:32,  
22

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, ўтган ойда муаммоли кредитлар ҳажми 15,3 трлн сўмни яъни жами кредитларга нисбатан 4% ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ноябрь ҳолатига нисбатан 0,8%га камайган.

Шундан 13,8 трлн сўми давлат улуши мавжуд банкларга, қолган 1,5 трлн сўми эса хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади.

Банкларнинг жами кредитлар улуши ҳисобида энг муаммоли кредитлар "Ўзагроэкспортбанк"да кузатилди. Мазкур банкнинг кредит портфели жами 6,2 млрд сўмни ташкил этиб, муаммоли кредит улуши 6 млрд сўмга (95,8%) етган. Маълумот учун, ноябрь ойида мазкур банкнинг муаммоли кредит улуши 5,5 млрд сўмни ташкил этган.

Ундан кейинги ўринда муаммоли кредитлари билан "Халқ банки" турибди. Мазкур банкнинг муаммоли кредитлари ҳажми 3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15,6% дан 14,4% га камайган.

Хусусий банклар орасида эса "Равнақ банк" биринчилардан бўлиб, жами кредит портфелига нисбатан муаммоли кредитлари ҳажми 253 млрд сўмни ташкил этган. Бироқ, ўтган ойдаги ўсишдан (73,4%) кейин бу ойда пасайиш (71,5%) кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан