Марказий банкнинг пул агрегатлари ҳисоботидаги маълумотларга кўра, муомаладаги нақд пул миқдори 1 ноябрь ҳолатига кўра, 43,778 триллион сўмга етган.
Муомалага чиқарилган нақд пуллар сентябрь ойида 42,303 триллион сўмга етган бўлса, октябрь ойидаги пул миқдори 43,786 триллион сўмга етди. Қайд этилишича, ноябрь ойига келиб бу кўрсаткич 8 триллион сўмга камайиб, 43,778 триллион сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, 1 сентябрь ҳолатига кўра кенг маънодаги пул массаси 9 триллион сўмга кўпайиб, 168 триллион сўмга етди. Октябрь ойида эса бу кўрсаткич 174,1 триллион сўм бўлган бўлса, ноябрга келиб кенг маънодаги пул массаси 171,3 триллион сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, тор маънодаги пул массаси 80,4 триллион сўмни ташкил этди.
Келтирилишича, 1 ноябрь ҳолати бўйича, миллий валютадаги пул массаси 124,7 триллион сўмни ташкил этди.