Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар ҳажми кескин ўсди. Марказий банк изоҳ берди
10.06.2022 09:32,  
78

Охирги икки ойда Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул ҳажмининг тез суръатлар билан ўсиши кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Бу, асосан, аҳоли томонидан пул ўтказмалари ва бир марталик ижтимоий ёрдам пулларини май ойида тўланиши билан изоҳланади, — дейилади Марказий банк хабарида.

Хусусан, сўнгги беш ойда банклар томонидан аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш ва уни аҳолига сотиш ўртасидаги ижобий тафовут 1,5 миллиард долларни ташкил этди.

Марказий банк, шунингдек, баҳор охирида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошганини таъкидлади — агар илгари бу кўрсаткич ойига 500 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, апрель май ойларида 1,3 миллиард долларни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан