Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда назоратдаги айрим шахсларнинг республикадан чиқиши чеклаб қўйилади
18.02.2020 19:04,  
869

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2020 йил декабрга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Унда назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Масъул ижрочилар — Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура.

Шунингдек, тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан