Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда неча киши коронавирусга тест топширгани аниқланди
5.06.2020 14:02,  
81

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937 та касалланиш ҳолатидан 412 нафари (47%) — аҳоли орасидан, 525 нафари (53%) — хориждан келган фуқароларда аниқланган.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Уларнинг 26 794 нафари — уй шароитида, 22 323 нафари — стационар шароитда карантинга олинган.

Республика бўйича 45 та ПЗР (полимераз-занжирли реакция) лаборатория комплексида иш самарадорлиги юқори қувватга эга, экспресс усулда ишлайдиган 75 та ПЗР жиҳозлари куну-тун ишламоқда ва бу жараёнга 137 нафар тажрибали врач-вирусолог жалб қилинган.

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 18 655 та, эпид мавсум давомида — 748 555 та тест синови ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан