Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми кескин қисқариб бормоқда
22.02.2020 14:44,  
595

2020 йилнинг январь ойида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 71,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 93,6 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди. 2019 йилда 81,7 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 100,0 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь ойида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (60,6 минг тонна) кескин қисқартирди - 19,2 минг тоннагача.

2020 йил январь ойида табиий газ қазиб олиш 4,75 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (5,28 миллиард куб метр).

2020 йил январь ойида Ўзбекистон 143,1 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан бироз кўпроқ (141,4 минг тонна).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан