Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди

Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди

Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Маълумотларда келтирилишича, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 2019 йилда 2018 йилга нисбатан  6,3 фоизга – 698,6 минг тоннагача, табиий газ – 1,6 фоизга, 59,46 миллиард куб метргача пасайган.

2019 йилда газ конденсатини қазиб олиш 2,2 фоизга - 2,098 миллион тоннагача пасайган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ўтган йил якунига кўра 1,025 миллион тонна (ўтган 2018 йилга нисбатан 10,6 фоизга кам), дизель ёқилғиси - 1,031 миллион тоннани (4,6 фоиз кам) ташкил этган.