Ўзбекистонда нега ҳали ҳам тиббиёт ниқобларидан воз кечилмаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда нега ҳали ҳам тиббиёт ниқобларидан воз кечилмаётгани маълум қилинди

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиолгия назорати давлат инспекцияси бошлиғи Атабеков Нурмат қуйидагиларни маълум қилди:

“Россия фуқароларининг 70% га яқинида вирусга қарши антитело мавжуд деган фикр юрибди. Менимча, бу унчалик тўғри фикр эмас. Шу сабабли, Россия Федерациясида қўлланилгани каби «тиббиёт ниқобларини кўчада тақиш шарт эмас» - тажрибасини биз ҳозирча жорий этмаймиз” - деди инспекцияси бошлиғи.