Ўзбекистонда нега ҳамма жойда интернет тезлиги бир хил эмас?

Ўзбекистонда нега ҳамма жойда интернет тезлиги бир хил эмас?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумот тақдим этилди:

Савол: Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

Жавоб: "2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нархларда ташкил этилди.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган", - дейилади жавобда.