Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нимаики муаммо бўлса, ҳаммасига сайлов айбдор
24.12.2019 16:16,  
1610

22 декабр куни Ўзбекистонда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар учун сайловлар бўлиб ўтди. Сўнгги маълумотга кўра, сайловга лаёқатли фуқароларнинг 67,8 фоизи овоз берган.

Бу камми ёки кўпми? Бошқа давлатларга солиштирганда, бу кўп. Яъни, сайлаш бу ҳуқуқ, мажбурият эмас. Унга хоҳлаган одам чиқади, хоҳламаса, чиқмайди. Фуқаролари сиёсий фаол ривожланган демократик давлатларда ҳам сайловларда, одатда, сайлов ёшидаги фуқароларнинг фақат 50-60 фоизи овоз беради.

Масалан, 2016 йил АҚШда ўтган президентлик сайловида сайловчиларнинг фақат 55 фоизи овоз берган.

Ўзбекистонда аввалги сайловларга қарасак, овоз берганлар сони 90 фоиз атрофида юрган. Бу фуқароларнинг ўта сиёсий фаол бўлганиданми? Албатта, йўқ. Статистика учун Ўзбекистонда рақамлар бўрттириб кўрсатилиши табиий ҳол. Кечаги сайловда акс этган рақам (67 фоиз) нисбатан ҳақиқатга яқин. Демак, бу ижобий ўзгариш.

Сайлов ҳақида икки оғиз сўз

Ўзбекистонда нимаики муаммо бўлса, ҳаммасига сайлов айбдор. Қандай қилиб? Фуқаролар сайловда шу муаммоларни ҳал қила оладиган муносиб номзодларни сайлай олмаган ёки муносиб номзодларни олға сура олмаган.

Фуқароларимиз сиёсий жиҳатдан жуда пассив. Улар сайлов орқали бирор нарса ўзгаришига ишонмайди. Аслида, энг катта муаммо шу.

Ватандошлар! Бундан бошқа олдингизда йўл йўқ. Фақат сайлов орқалигина сиз Ўзбекистонни ўзгартира оласиз. Сайлов орқалигина жамиятдаги, иқтисодиётдаги, таълимдаги ва ҳоказо соҳалардаги тизимли муаммоларни ҳал қила оласиз. Сайлов шу даражада муҳим — давлат учун ва сиз учун!

Демак, бу каби сиёсий жараёнларга бефарқ бўлманг. Битта овозим нимани ҳал қиларди, деган ўта пессимистик ва нотўғри қарашдан қутилиш керак. Шу бир дона овозлар йиғилиб, миллионлаб овозларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан