Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 900 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 900 мингга яқинлашди

Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

2020 йил 13 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 865 153 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан, жорий йил битирувчилари сони 397 373 нафар (45,93 %).

Таълим шакли бўйича:

  • - Кундузги таълим шакли – 514 904 нафар;
  • - Сиртқи таълим шакли – 333 492 нафар;
  • - Кечки таълим шакли – 16 757 нафар.

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили – 760 314 нафар;
  • Рус тили – 80 685 нафар;
  • Қорақалпоқ тили – 22 219 нафар;
  • Бошқа тиллар – 1 935 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар: 

  1. - Самарқанд давлат университети – 47 037 нафар;
  2. - Андижон давлат университети – 38 238 нафар;
  3. - Қарши давлат университети – 33 998 нафар;
  4. - Наманган давлат университети – 32 536 нафар;
  5. - Тошкент давлат педагогика университети - 32 077 нафар.