Ўзбекистонда «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат жамоат бирлашмаси тузилди

Ўзбекистонда «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат жамоат бирлашмаси тузилди

Жамоат бирлашмаси шаклидаги «Ўқитувчилар Ассоциацияси» нодавлат-нотижорат ташкилоти 2020 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоат бирлашмасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

"Бизга жамоат бирлашмасини тузишда мазкур ассоциация «Ўзбекистонда мустақил ўқитувчилар ассоциациялари имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида амалий кўмак бериб келган «Инновация, технология ва стратегия маркази»га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ассоциациялар тузилиши ва фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди.

«Ўқитувчилар Ассоциацияси» жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб боради, унинг ҳудудий бўлинмалари очилишида ва иш олиб боришида иштирок этмоқчи бўлган ўқитувчиларни қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишга чақириб қоламиз" - дейилади жамоат бирлашмаси хабарида.