Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида ўсимлик ёғи нархлари октябрь ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 2,5 % га арзонлашган.
Ўсимлик ёғи нархлари йил бошидан буён ўртача 9,3 % га ошгани кузатилган.
Ўсимлик ёғи нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 9,5 % га қимматлашган.