Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўтган йилда биржа орқали 304 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
5.01.2023 00:00,  
28

2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг "avtoraqam.uzex.uz" электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи фуқаролар, 9 фоизи компаниялар томонидан харид қилинган. 

Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи иккинчи, 8 фоизи учинчи, 11 фоизи тўртинчи, 22 фоизи бешинчи ва 46 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан), Наманган, Андижон ва Сурхондарё (7 фоиздан), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятларида харид қилинган.

Авторақамларни онлайн аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Давлат бюджетига, 20 фоизи Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан