Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўтган йилнинг ўзида 30 мингга яқин жиноий иш кўрилди
16.01.2020 17:39,  
118

2019 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 36 845 нафар шахсга нисбатан 28 846 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилга нисбатан шахслар бўйича 24,2 фоизга, ишлар бўйича эса 24,4 фоизга камайган. Бу ҳақда Олий Суднинг ахборотномасида хабар берилди.

Жумладан, 859 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 27 603 нафарни ташкил этиб, шундан 6 957 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 19 278 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 368 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Судланган шахсларнинг 24 491 нафари эркаклар, 3 112 нафари аёллар, 10 700 нафари ёшлар (шу жумладан 497 нафари вояга етмаганлар) ва 873 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Шунингдек, 3 080 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 26 436 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 028 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 665 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

270 нафар шахсга Ёшлар иттифоқи, 210 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси ва 1 373 нафар шахсга маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 7 329 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 443,9 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 3 187 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

13 890 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 48,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 788 нафар шахсга нисбатан 1 486 та иш кўриб чиқилди.

1 037 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 581 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди, дейилади ахборотномада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан