Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўзганинг яланғоч фото ёки видеоларини тарқатиш билан қўрқитганлар 120 миллион сўмдан 180 млн сўмгача жаримага тортилиши кутилмоқда
22.01.2023 15:52,  
25

Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжатда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида янги жавобгарлик турларини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 141-3-модда билан тўлдирилади:

"Шахснинг розилигисиз унинг танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеотасвирини ўз ичига олган маълумотларни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёки бундай маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 миллион сўмдан 180 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса

360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

Маълумот ўрнида, ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси 26 январга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан