Ўзбекистонда «Палов индекси» маълумотлари шакллантирилади

Ўзбекистонда «Палов индекси» маълумотлари шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, “Ош марказлари”)даги 1кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда. Қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, маълумотларнинг шаклланиш жараёни бир неча босқичдан иборат:

1. Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхати шакллантирилди.

Унга кўра:

- Ўсимлик ёғи (300 гр.);

- Пиёз (300 гр.);

- Мол гўшти (700 гр.);

- Сабзи (1 кг.);

- Гуруч (1 кг.);

- Нўхат (100 гр.);

- Майиз (50 гр.);

- Зираворлар (10 гр.);

- Ош тузи (5-10 гр.).

2. Ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида

“1 порция” паловнинг ўртача нархини рўйхатга олинади

(1 ҳудуддан камида 3 та муассаса).

3. 1 кг тайёр паловнинг қиймати ҳисобланади (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда).

4. Маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши кузатилади.

5. Шаклланган таҳлилий маълумотлар маълум даврийликда эълон қилиб борилади.

Ана шундай босқичларда “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилади.