Ўзбекистонда парламент сайловларини мажоритар пропорционал тизимга ўтказиш кўриб чиқилади

Ўзбекистонда парламент сайловларини мажоритар пропорционал тизимга ўтказиш кўриб чиқилади

Аввал хабар қилганимиздек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда сайлов ташвиқоти учун хусусий маблағларни ишлатишга рухсат берилади. Шунингдек, муддатли сайловларни ўтказиш санасини декабр ойидан март ойига кўчириш ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга ҳам сайлаш ҳуқуқини бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда сайлов ташвиқоти учун хусусий маблағларни ишлатишга рухсат берилади

Шунингдек, фармонда:

- Парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимга ўтиш масаласини ўрганиб чиқиш;

- Сайловчилардан ярмидан кўпининг овозини олган номзоднинг сайланган деб ҳисобланиши (мутлақ кўпчилик) тўғрисидаги қоида ўрнига, сайловчиларнинг энг кўп овозини олган номзоднинг сайланган деб топилиши (нисбий кўпчилик) ҳақидаги қоидани парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда жорий этиш масаласини ўрганиш белгиланмоқда.

Муҳокамалар 4 июнгача давом этади.