Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик бошланмоқда
18.01.2021 17:41,  
952

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Унда кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади.Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 март санаси белгиланган.

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар мазкур жараёнга масъул тузилмалар этиб белгиланмоқда. Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан