Ўзбекистонда қанча афғонистонлик қочқин борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча афғонистонлик қочқин борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда Афғонистондан келган қочқинлар сони ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев айни вақтда Ўзбекистонда 150 нафарга яқин афғонистонлик қочқин борлигини айтди. Таъкидланишича, улар 14-15 август кунлари Амударёдан сузиб ўтган ва улар ҳозирда Термизда бўлиб турибди. Эргашев улар мажбуран Афғонистонга қайтарилмаслигини маълум қилган.

Унинг қўшимча қилишича, Толибон ҳукумати қочқинлар юртига қайтиб, давлатига хизмат қилса, уларни кечиради