Ўзбекистонда қанча бола коронавирусга чалингани маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча бола коронавирусга чалингани маълум қилинди

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагиларни маълум қилди:

Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

  • - 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
  • - 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
  • - 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
  • - 7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.