Ўзбекистонда қанча фуқаро карантинда қолаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча фуқаро карантинда қолаётгани маълум қилинди

Фото: Миллий гвардия

АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан СEОА директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берилди.

Жами 6358 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 4377 (69%) нафар бемор тўлиқ соғайган, 1962 нафари даволанмоқда. Шу кунга қадар 19 нафар беморнинг вафот этгани маълум қилинди.

Айни вақтда, эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Жумладан,

уй шароитида — 36 655 нафар фуқаро;

стационар шароитда — 22 885 нафар фуқаро карантинга олинган.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 600 та, эпид мавсум давомида 1 038 575 та тест синови ўтказилди.