Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қанча калий йодат заҳираси борлиги маълум қилинди
8.11.2022 21:09,  
57

Ўзбекистонда ҳозирда ош тузини йодлаш учун 5 тонна калий йодат заҳираси мавжуд. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Нурмат Отабековнинг айтишича, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан савдо нуқталарида сотилаётган ош тузлари текширилганда уларнинг 45-50 фоизида йод миқдори белгиланган меъёрдан паст эканлиги аниқланган. Шунингдек, 9 фоиз намуналарда умуман йод чиқмаган.

Бугунги кунда республикада 56 та ош тузини йодлаш корхоналари ва 46 та йодланган ош тузини қадоқлаш цехлари фаолият юритиб келмоқда. Ноқонуний ишлаётган ёки ош тузини йодлаш талабларини бузган 11 та корхона ўз фаолиятини тўхтатган.

Йилнинг ўтган даврида ўтказилган 69 та текширишлар давомида лаборатория таҳлиллари учун олинган ош тузи намуналаридан 32,5 фоизи меъёрга жавоб бермаган. Натижада 74,8 тонна ош тузи қайта ишлашга қайтарилган.

Аниқланган камчиликлар бўйича бўйича 56 нафар жавобгар масъулларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий судларга юборилган.

Ҳозирда ош тузини йодлаш учун 5 тонна калий йодат заҳираси мавжуд бўлиб, корхоналар 2 тонна калий йодат моддаси харид қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан