Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қанча парранда боқилмоқда?
12.11.2019 11:25,  
394

Халқ сўзи нашрининг маълум қилишича, “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан парранда наслчилигини яхшилаш ҳамда парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида хорижий компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

Бугунги кунда юртимизда 81 миллиондан зиёд парранда боқилаётган бўлиб, улар сони охирги 3 йилда 1,3 бараварга кўпайган. Тухум ва парранда гўштини етказиш ҳам мутаносиб равишда ўсиб бормоқда. Бу борадаги рақамларни аҳоли жон бошига тақсимласа, Ўзбекистонда тухум етиштириш киши бошига 228 донага, парранда гўшти ишлаб чиқариш эса 6 кг.га тўғри келмоқда.

Яқинда Жанубий Кореянинг хонаки товуқларидан наслли жўжалар етиштиришга ихтисослашган “Хан Хю бридер” компанияси томонидан юртимизга Хан Хю зотидан ўн икки мингта жўжа олиб келинди.

Маълум қилинишича, бундай зотли жўжалар тез семиради. 18 ҳафтада вазни 1,5 кг.гача тош босади. 120-150 кунда инкубацион тухум бера бошлайди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан