Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қатор байрам тадбирлари бекор қилинди
13.03.2020 17:03,  
3550

Ўзбекистонда асосий байрам тадбирлари ва халқ сайллари COVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бекор қилинди.

Хусусан, байрам арафасида Тошкент шаҳрида ўтадиган Наврўз марафони, Хива шаҳрида 31 март 1 апрель кунлари ташкил этиладиган “2020 йилда Хива шаҳри туркий дунё маданияти пойтахти” йилининг расмий очилиш маросими ҳамда “Бухоро шаҳри – Ислом олами маданияти пойтахти”, деб эълон қилиниши муносабати билан 14-16 апрель кунлари ўтказиладиган тадбирлар бекор қилинди.

Лекин, «Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган халқ сайли ва 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари бекор қилинмайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан