Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш ёши узайтирилмоқда
9.02.2022 13:03,  
110

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини «Қурол тўғрисида»ги қонунга мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилмоқда. Шунингдек, қурол муомаласи билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.  

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаш давомида хорижий тажрибалар ўрганилган. Хорижий давлатларда қурол муомаласи соҳасидаги муносабатлар, яъни лицензиялаш ва рухсатнома бериш ҳамда уларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш ваколати ягона давлат органига топширилган. Бундан ташқари, қўшни давлатларда қуролдан фойдаланиш ёши 18-20 ёш этиб белгиланган. Ушбу қонун билан эса юртимизда ов қуролини олиш 25 ёш этиб белгиланмоқда.   

Амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.   

Депутатлар қуролдан фойдаланиш ёши нега айнан 25 ёш этиб белгиланаётгани билан қизиқди. Прокуратура вакилларининг қайд этишича, юртимизда 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган фуқаролар 49 та ов қуролларига эга, 25 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 500 нафар фуқарода овчилик қуроллари бор. Аксарият ҳолларда “менда қурол бор” деган ўзини кўрсатиш мақсадида сотиб олинган ҳоллар ҳам бор. Ов қуролини сотиб олиш ёши 25 ёш қилиб белгиланиши ёшлар ўртасида совуқ қуроллардан фойдаланиб, турли жиноятларни содир этиш ҳолатлари камайишига хизмат қилади.   

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларида жавобгарлик фақатгина ўқотар қуролнинг муомаласи соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган бўлиб, «Қурол тўғрисида»ги қонун билан жорий этилган бошқа, ўқотар бўлмаган қурол турлари (пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш) билан содир этилган ғайриқонуний қилмишлар учун жавобгарлик умуман белгиланмаган.   

Лойиҳа билан 6 та қонундаги қурол муомаласига оид ишлатилаётган тушунчалар ва фаолияти қурол билан боғлиқ мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мавқеи тўғрисидаги нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали «Қурол тўғрисида»ги қонун ва қурол муомаласи соҳасидаги тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш назарда тутилган.   

Қонун лойиҳаси концепцияси қизғин муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинди.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан