Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади
21.05.2020 19:39,  
883

Ўзбекистон Республикаси президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

“Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.

Ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонлансин”, дейилади қарор матнида.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан