Ўзбекистонда расман коронавирус қайд этилганлар сони 54 660 нафарга етди

Ўзбекистонда расман коронавирус қайд этилганлар сони 54 660 нафарга етди

2020 йил 26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 (+198) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Айни пайтда юртимизда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.