2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
- Тошкент шаҳрида 248 нафар,
- Тошкент вилоятида 106 нафар,
- Андижон вилоятида 12 нафар,
- Самарқанд вилоятида 10 нафар,
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.