Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди

Франциянинг Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Arkana ва Kaptur кроссоверлари шу йилнинг кузида сотувга чиқарилади.

"Renault Group компаниясининг Ўзбекистондаги ҳамкори Roodell билан биргаликда бренднинг янги бозорига кириши ташкил этилган.Биринчи машиналар шу йилнинг кузида харидорларга тақдим этилади: биринчидан, замонавий купе-кроссовер Renault Arkana ва ёрқин шаҳар кроссовери Renault Kaptur сотувга чиқарилади”, - дейилган компания хабарида.

Кейинчалик Renault Duster йўлтанламас автомобили республика автомобил бозорида пайдо бўлади.

Дастлабки босқичда Renault сотиш ва хизмат кўрсатиш Тошкентдаги 2та дилерлик марказида амалга оширилади.