2021 йилгача Ўзбекистонда Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади

2021 йилгача Ўзбекистонда Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади

Аввал хабар қилганимиздек, «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

Меҳнат мигрантлари касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилади ҳамда уларга микроқарз берилади

Қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар:

  • Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
  • Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади.