Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россиянинг яна бир ОТМ филиали очилади
10.12.2019 19:13,  
518

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Ўзбекистонда филиали очилиши режалаштирилмоқда. Мазкур масала университет, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари иштирокидаги видеоконференцияда муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Филиал Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини йўлга қўяди.

Томонлар дарс машғулотларини қуйидаги йўналишлар бўйича йўлга қўйишни кўриб чиқдилар:

- алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар билан ишловчи мутахассислар учун реаблитация ва тузатувчи педагогогика;

-мактабгача таълим;

- психология.

“А.И.Герцен номидаги университет - самарали ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларига эга Россиянинг етакчи педагогика олий ўқув юртларидан биридир. Ҳамкорлигимиз бўйича ижобий натижаларимиздан бири Нукус МТТ мутахассислари “Имкон” реабилитация маркази мутахассислари билан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида малака оширишди. Санкт-Петербургдан профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни Университетнинг Тошкент филиали ишига жалб қилишни режалаштирганмиз", - дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Университетлар рейтингини аниқлаб борадиган QS ranking маълумотларига кўра, университет Шарқий Европа ва Марказий Осиё университетлари рўйхатида 201-210 ўринда турибди. Унда 12 мингдан ортиқ талабалар, шу жумладан 1255 нафар хорижий талабалар таҳсил олади. Бошқа бир маълумотга кўра университет Россиянинг топ-50 университетларидан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда МГИМОнинг филиали расман очилгани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан