Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сайлов ташкилотчиларига қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди
10.12.2019 17:30,  
559

Жорий йил 9 декабрдан бошлаб, округ ва участка сайлов комиссиялари ишига жалб қилинган асосий иш жойига эга бўлган аъзоларга транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш учун компенсация тўловлари тўланмоқда. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов маълум қилди. "Хусусан комиссия раисларига 500 минг сўмдан, бошқа аъзоларга 250 минг сўмдан компенсация тўланиши белгиланди. Бу солиқ чегирилгандан кейин қўлга тегадиган миқдор" деди у.

Округ ва участка комиссия аъзолари 12 ноябрдан бошлаб доимий равишда ўзининг фаолиятини олиб бормоқда. Сайловчилар томонидан бўлиши мумкин бўлган барча мурожатлар ва сайлов билан боғлиқ маълумотларни сайловчиларга тақдим этишга тайёр.

Умуман олганда, жорий йилдаги сайлов кампанияси учун Давлат бюджетидан 230 миллиард сўм ажратилган бўлса, шундан 70 миллиард 600 миллион сўми, яъни 30,6 фоизи сайлов комиссиялари ишига жалб қилинган комиссия аъзоларига қўшимча компенсация тўловлари учун сарфланади.

Комиссия аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш масалалари вилоят, туман шаҳар сайлов комиссиялари раисларининг шахсан назоратида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан