Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сайлов ташвиқоти учун хусусий маблағларни ишлатишга рухсат берилади
21.05.2020 15:26,  
93

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда:

- Муддатли сайловларни ўтказиш санасини декабр ойидан март ойига кўчириш;

- суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга ҳам сайлаш ҳуқуқини бериш;

- Бўшаган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш учун аниқ муддатларни белгилаш;

- Парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар учун (камида 9 та депутатлик ўрни) сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини (парламент сайловида 40 мингта, президентлик сайловида сайловчиларнинг 1 % миқдорида) тўплаши шарт эмаслиги тўғрисидаги қоидани ўрнатиш;

- Сайлов бюллетенининг матнини соддалаштириш, хусусан бюллетень матнидан номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи ҳақидаги маълумотларни чиқариб ташлаш;

- Округ сайлов комиссияси томонидан округ бўйича сайлов натижалари тўғрисида баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун ОСК биносига камида 48 соат муддатга дарҳол осиб қўйиш лозимлиги тўғрисидаги тартибни белгилаш;

- Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят қилиш муддатини 10 кундан 3 кунга қадар қисқартириш;

- Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан кўп бўлмаган миқдорда хусусий маблағларни жалб қилишга рухсат бериш;

- Ташқи реклама воситаларида сиёсий партиялар ва номзодларга бепул жой ажратилиш амалиётидан воз кечиш;

- Сайлов куни ва овозларни санаб чиқиш жараёнида сайлов участкалари ва округ сайлов комиссияларида бўлиши мумкин бўлган шахслар тоифасини белгилаш;

- Овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш тартибини, барча қадамларни баён этган ҳолда соддалаштириш. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан