Ўзбекистонда сентябрь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда сентябрь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда сентябрь ойи давомида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • Cobalt — 6649 дона;
  • Damas — 4804 дона;
  • Lacetti-Gentra — 3811 дона;
  • Лабо — 2199 дона;
  • Nexia Т-250 — 1860 дона;
  • Spark — 412 дона.