Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга оила қургани тўғрисида белги қўйиш бекор қилинади
15.03.2022 09:25,  
112

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қайд этилишича, қонун билан оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланган. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилгани тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланган.

Шунингдек, ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди. Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан