Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда стартаплар тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
28.04.2020 22:38,  
222

Ўзбекистон Республикаси “Стартаплар тўғрисидаги” қонуни лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz га жойлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда

Қонунда стартап, стартап-экотизими, стартап-акселератор, кўмак дастури каби тушунчаларга изоҳ берилди.

Стартапларни ташкил этишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланади: стартапларни амалга ошириш учун йўналишни, манбаларни ва шартларни танлаш эркинлиги; стартапларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларидан тенг фойдаланишни таъминлаш; экологик, илмий, ахлоқий меъёрларга риоя қилиш; инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик.

Қонун лойиҳаси билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан