Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда суд божлари камайтирилмоқда
10.10.2022 15:54,  
71

Фуқаролар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланмоқда, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Амалдаги ставка фуқаролардан БҲМнинг 1 баравари, юридик шахслар ва ЯТТлардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида белгиланган.

Депутатнинг таъкидлашича, лойиҳа қабул қилинса  маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар 150 минг сўм, юридик шахс ва ЯТТлар 1,5 млн сўм бож тўлайдиган бўлади.

"Лойиҳа депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Одил судлов сари қадамда ҳозирча бу ҳам кичик “прогресс”, деса бўлади", – дейди халқ вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан