Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда талабалар уйлари қурилиши мумкин
28.01.2021 08:46,  
150

Президент Шавкат Мирзиёев талабалар уйлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Охирги 4 йилда ОТМлар сони 47тага ортди. Бугунги кунда 129та ОТМда 500 мингдан ортиқ талаба таълим оляпти. Лекин пойтахтнинг ўзидаги жами 85та талабалар уйида атиги 13 фоиз ёшлар турар-жой билан таъминланган.Ёки 18 минг талаба таҳсил олаётган Самарқанд давлат университетида бор-йўғи 1 600 ўринли ётоқхона мавжуд- дея хабар бермоқда "Kun.uz".

Тошқулов ва молия вазири Тимур Ишметовга юклади.

Шу ой бошида Олий таълим вазирлиги расмийлари  маълум қилгандики, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона билан таъминланиши кўрсаткичини 2020/21 ўқув йили охиригача 35–36 фоизга, 2025 йилгача 50 фоизга етказиш мўлжал қилинган.

Бунда ТТЖлар давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилади.

«Бу борада 2021–2025 йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиб, таклиф сифатида киритдик. Бу тасдиқланадиган бўлса, 2021 йилнинг ўзида 21та ТТЖ қурилади ва қўшимча 8200 талаба ётоқхона билан таъминланади», – деганди вазирлик бошқарма бошлиғи Отабек Базаров.

Унинг айтишича, 2030 йилгача мотел ва ҳостеллер ҳам қурилиб, уларнинг ҳисобига талабаларнинг 90 фоизга яқини турар жойга эга бўлиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан