Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тарвуз экспорти охирги 5йилликдаги рекордни янгилади
5.07.2022 10:23,  
126

2022 йил экспорт мавсумининг биринчи ойида (16 май - 15 июнь) Ўзбекистонда тарвуз экспорти рекорд даражага етди. Ушбу даврда маҳсулотнинг 28 минг тоннадан ортиғи экспорт қилинди. Бу айни давр учун охирги 5 йилликдаги рекорд кўрсаткичдир. Июнь ойининг иккинчи ярмидаги кўрсаткич 35 минг тоннадан ошди.

Республика Божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 16 майидан 30 июнига қадар Ўзбекистондан 63,4 минг тонна тарвуз экспорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп эканлиги қайд этилди. Агар 2018-2020 йилларнинг худди шу даврида Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми 3 минг тоннадан ошмагани ҳисобга олинса, бу йил бошидан буён 1 ярим ойдаги экспорт 20 баробар кўп бўлган.

Таъкидлаш жоизки, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 99 фоизи Евросиё мамлакатлари бозорларига жўнатилди. Ундан 1,5 фоизи қуйидаги тўрт давлат бозорларига юборилди:

Тожикистонга – 700 тонна, Мўғулистонга – 155 тонна, Украинага – 42 тонна ва Латвияга – 18 тонна.

Шунингдек, бозорларда 1 июль ҳолатига кўра, тарвузни даладан жўнатиш нархлари нав, сифат ва мамлакат ҳудудига қараб, саралаш ҳамда транспортга юклаш харажатлари ҳисобга олинмаганда 500-1000 сўм/кг оралиғида ўзгариб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан