Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда тижорат банклари ликвидлигини оширишга рухсат берилди
6.04.2020 16:25,  
437

Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 1 апрелдан эътиборан тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, жорий макроиқтисодий шароитлардан келиб чиқиб, банк тизими ликвидлигини қўллаб-қувватлаш ва тўлов тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда мажбурий резервлаш инструментининг самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб мажбурий резервлар миқдорига нисбатан амалдаги 0,25 ўртачалаш коэффициенти 0,35 гача оширилди.

Бунда мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини белгилаш орқали Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорининг 35 фоизини банкларнинг вакиллик ҳисоб варағида қолдиришга рухсат этилади. Бу ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Тижорат банкларининг Марказий банкда резерв сифатида шакллантириладиган мажбурий резервлари нормативлари ўзгаришсиз, миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлар учун 14 фоиз миқдорида қолдирилди.

Марказий банк келгусида банк тизимидаги ликвидликнинг жорий ҳолати таҳлилидан келиб чиқиб, ўртачалаш коэффициентини босқичма-босқич ошириб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан